Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларусь тўқимачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади
20:41 / 2026-03-04

Беларусга расмий ташриф давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов “Беллегпром” концерни раиси Надежда Лазаревич ва “Камволь” ОАЖ бош директори Татьяна Лугина билан учрашув ўтказди.Ип-калава ишлаб чиқаришдан бошлаб, тайёр мато тайёрлашгача – тўлиқ ишлаб чиқариш тизимига эга йирик корхона – “Камволь” ОАЖ маҳсулотлари Европа ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Мулоқот давомида ушбу соҳадаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, юнгни чуқур қайта ишлаш, қўшма кооперация асосида тайёр ип-калава ва мато ишлаб чиқариш, шунингдек тайёр маҳсулотни Ўзбекистонга етказиб бериш йўллари ўрганилди.

Шунингдек, Беларусь матосидан фойдаланиб, юртимизда махсус иш кийимлари тикишга ихтисослашадиган, 500 иш ўрни яратиш имконини берадиган йирик фабрика очишга келишилди. Мазкур корхона давлат буюртмаси асосида ҳам фаолият олиб бориши режалаштирилган.

Томонлар илгари сурилган ташаббуслар икки давлат ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш ва самарали қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Ф.Яхшибоева, ЎзА