Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларусь адабий алоқалари ривожига бағишланди
17:33 / 2022-11-02

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида "Ўзбекистон ва Беларусь адабий алоқалари" мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ва бошқалар икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари тобора равнақ топиб бораётганини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, халқимиз Беларусь адабиёти билан Янка Купала, Якуб Колас ва бошқа бир қатор ижодкорларнинг асарлари орқали яхши таниш. Айни пайтда Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимиз Беларусь диёридан ҳам урушдан азият чеккан кўплаб одамларга, зиёлиларга бошпана берди. Фарзандларини ўз оиласига қабул қилди.

– Бундай учрашувлар биз учун аҳамиятли, ҳам шарафлидир, – деди Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич. – Ўзаро алоқаларимиз наинки иқтисодий соҳаларда, балки адабий-маърифий жабҳаларда ҳам ривожланиб бормоқда. Минск шахрида Алишер Навоий ҳайкали қад ростлаб турибди. Тошкентда Якуб Колас бюсти мавжуд. Ўтган йилларда Ўзбекистонда Беларусь Республикасининг маданият кунлари юксак савияда ўтказилди. Ўзбек халқи ҳам беларуслар каби тинчликсевар, бунёдкор, меҳридарё халқдир. Беларусь Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик натижасида яна кўплаб адабий-маърифий лойиҳалар амалга оширилади.  

Дарҳақиқат, кейинги йилларда ўзбек ва беларусь шоирлари, адибларининг асарлари тобора кўпроқ таржима этилмоқда.  

Тадбирда ўзбек ва беларусь ижодкорлари ўртасидаги адабий ҳамкорликни тобора кенгайтиришнинг истиқболлари белгиланди.  

Ҳар икки халқ шоирларининг ижодидан намуналар ўқилди.  

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири