Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БАА: туризм соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда
16:46 / 2025-11-24

Бирлашган Араб Амирликларида ишчи ташриф билан бўлган Наманган вилояти делегацияси Абу-Даби туризм тадбирида иштирок этди.

Дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатлари дипломатик миссиялари, туризм экспертлари ва бизнес доиралари вакиллари иштирокидаги анжуман ҳамкорлик учун муҳим платформа вазифасини ўтади, дейиш мумкин.

– Туризм соҳасини ривожлантиришда Абу-Даби тажрибасидан ўрганадиган жиҳатлар кўп, - деди Ўзбекистоннинг БААдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулазиз Аккулов. – Буюк ипак йўлининг марказий қисмида жойлашган Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларимиз дунё цивилизацияси тарихида ўзига хос ўрин эгаллайди. Айнан шу шаҳарлар сайёҳлар учун ўзига жалб қилувчи “очиқ осмон остидаги музей” бўлиб хизмат қилмоқда. 

Эътиборлиси, йиғин доирасида ўндан ортиқ учрашувлар ўтказилиб, Наманган туризм салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Миср, Ҳиндистон, Баҳрайн ва Мальдив давлатлари билан истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича муҳим келишувларга эришилди.

– Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги алоқалар янги босқичга чиқмоқда, -деди Абу Даби туризм ташкилоти раҳбари Муҳаммад Алжазаири. – Мен юртингизнинг Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлганман, эндиги манзилим албатта Наманган бўлади.

М.Пирматова, ЎзА