Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БАА: парламентлараро ҳамкорлик ривожланмоқда
16:07 / 2025-10-14

Сенатда онлайн шаклда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бирлашган Араб Амирликлари парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ аъзолари учрашуви бўлиб ўтди.

Мажлисда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиёт, инвестициялар, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли изчил ривожланиб бормоқда. Бу эса, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда янги йўналишлардаги шерикликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Шунингдек, олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан парламент назоратини амалга ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Парламентлараро гуруҳнинг кейинги фаолияти ва амалий ҳамкорлик режалари бўйича келишувга эришилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА