Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Арманистон Марказий банклари стратегик ҳамкорликни бошлади
09:59 / 2026-02-12

Ўзбекистон ва Арманистон Марказий банклари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Мазкур Меморандум икки мамлакат Марказий банклари ўртасида пул-кредит сиёсати, тўлов тизимлари, молиявий технологиялар, лойиҳалар ва маълумотларни бошқариш, жумладан Suptech ва Regtech йўналишлари, шунингдек банклар ҳамда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилади.

Ҳужжат Марказий банклар ўртасида профессионал мулоқотни ривожлантириш, қўшма учрашувлар, ўқув тадбирлари, семинарлар ва танишув ташрифларини ташкил этиш, шунингдек билим ва илғор тажриба алмашинувини рағбатлантириш мақсадида имзоланган.

Шу билан бирга, Меморандум ахборот алмашинуви бўйича аниқ тамойилларни белгилаб, ҳамкорлик қонуний ва самарали асосда, махфийлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилишини таъминлайди.

Ш.Маматуропова, ЎзА