Ёшлар ишлари агентлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқот давомида АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик, фан, инновация ва таълим йўналишларида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш, шунингдек ўзбекистонлик ёшлар учун мақсадли алмашинув дастурларини тизимли йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, элчи жаноблари “Yoshlar Ventures”, “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси”, “Ibrat farzandlari”, “Mutolaa”, “Ustoz AI”, “WikiMarafon”, “1000KITOB”, “UzChess”, “TopCoach”, “Qizlar akademiyasi” каби лойиҳалар мазмуни билан танишди.


Қайд этилганидек, АҚШ вакиллари давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар фаолиятини юксак баҳолади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА