Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Amazon рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни бошлади
14:27 / 2025-11-07

Замонавий рақамли технологиялар жамият тараққиётининг асосий омилларидан бирига айланиб бормоқда. Интернет хизматларининг қамрови ва тезлигини ошириш, айниқса, чекка ҳудудларда ҳам барқарор алоқа тизимини йўлга қўйиш мамлакат иқтисодиёти ва таълим соҳаси учун катта аҳамият касб этади.

Шу мақсадда, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга амалга оширган расмий ташрифи доирасида Amazon компаниясининг “Project Kuiper” лойиҳаси бўйича халқаро истеъмолчилар бизнеси директори Лиза Скальпоне билан учрашув ўтказди.

Amazon Kuiper — америкалик хусусий аэрокосмик компания бўлиб, орбитал интернет тармоқлари ва сунъий йўлдош инфратузилмасини ривожлантириш билан шуғулланади. Лойиҳанинг асосий мақсади аҳолини юқори тезликдаги интернет хизматлари билан таъминлаш ва глобал қоплам имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Учрашувда Ўзбекистонда "Project Kuiper" тизими хизматларини жорий этиш, IT-Парк орқали рақамли экотизимни ривожлантириш ҳамда юқори тезликдаги спутник интернет хизматларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу ташаббус мамлакатда замонавий интернет инфратузилмасини ривожлантириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва рақамли хизматларнинг қамровини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Музокаралар чоғида томонлар “Amazon Kuiper” хизматларини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича амалий ҳамкорлик йўлга қўйилганини қайд этди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА