Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббиёт туризми ривожлантирилади
09:20 / 2021-04-04

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий билан учрашди.

Учрашувда “PrivaZorg Maastricht” компанияси директори, “Nobama care” (Нидерландия) компанияси раиси Б.Низомий ҳамда “Jawzjan Al-Hayot” касалхонаси (Афғонистон) муассиси А.Хамий ҳам иштирок этишди. Меҳмонлар Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ислоҳотлар, янги йўналишлар ва туристик маҳсулотлар, “Uzbekistan SafeTravel GUARANTEED” санитария-эпидемиология хавфсизлиги тизими билан танишди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, тадбирда юртимизда сайёҳлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистонда тиббиёт туризмини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида атрофлича фикр алмашди.

Хорижлик тадбиркорлар мамлакатимизнинг юксак туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

“Privazorg Maastricht” Нидерландиядаги “PrivaZorg” тиббий муассасасини қўллаб-қувватловчи минтақавий марказ бўлиб, “уйда парвариш қилиш”га ихтисослашган. Ўз навбатида, “Nobama Care” компанияси тўлиқ тиббий ёрдамга эга қариялар уйлари тармоғидир. Ҳозирги вақтда компания 4 филиалига эга бўлиб, жорий йилнинг октябрь ойида бешинчи тармоғининг очилиши кутилмоқда. Бунда, таъсисчилар ҳар бир бино учун 6 миллион евро сармоя киритган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА