Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон университетларида Барқарор транспорт тизимлари бакалавриат таълим йўналиши ташкил этилади
14:20 / 2024-03-12

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Европа Иттифоқининг “Erasmus+” дастури доирасида Барқарор транспорт тизимлари бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш лойиҳасининг бошланғич учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг 4 та олий таълим ташкилоти Европа Иттифоқининг “Erasmus+” дастури доирасида янги лойиҳа бошлади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан иштирок этаётган олий таълим муассасаларида Барқарор транспорт тизимлари бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш режалаштирилган.  

Инновацион ва янги технологиялардан фойдаланган комплекс ўқув дастурларини ишлаб чиқиш орқали Европа Иттифоқининг илғор тажрибаларини Ўзбекистон ОТМларига жорий этиш белгиланган.  

Иштирокчи университетлар зарур лаборатория жиҳозлари билан таъминланади, дастурий таъминот ва адабиётлар харид қилинади.  72 нафар профессор-ўқитувчи Европа университетларида малака оширади. 70 та янги ўқув курс тўпламидан иборат бакалавриат ва магистратура фан дастурлари ишлаб чиқилади.  

 [gallery-16354]

Транспорт соҳасида турли манфаатдор корхона мутахассислари  учун тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида ташкил этилган бакалавриат дастурининг 2 ва 3-курс талабаларидан 12 нафари Европа университетларида алмашинув дастурида иштирок этиши белгиланган.  Лойиҳанинг умумий қиймати 800 минг евро бўлиб, 2024-2027 йилларда амалга оширилади.    

Ўзбекистон томонидан лойиҳа иштирокчилари: Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент Кимё халқаро университети, Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали, “Транспорт илмий-тадқиқот маркази” МЧЖ.  

Европадан лойиҳа иштирокчилари: Марибору университети (Словения), Крит политехника университети (Греция), Мадрид политехника университети (Испания), Турин политехника университети (Италия) ҳисобланади.  

 

Муҳайё Тошқораева,

Носиржон Ҳайдаров(сурат)  

ЎзА