“Times Higher Education” (THE) халқаро нашрининг “World University Rankings 2026”натижаларига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари жаҳон миқёсида сезиларли ютуқларга эришди.Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти илк бор дунё рейтингида ТОП-600 таликдан ўрин олди.
9 октябрь куни “Times Higher Education” халқаро нашри томонидан эълон қилинган “World University Rankings 2026”натижалари Ўзбекистон олий таълим тизими учун тарихий воқеа бўлди.Мамлакатимизнинг бир нечта нуфузли олий таълим муассасалари жаҳон рейтингида ўз ўрнини мустаҳкамлади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти илк бор дунё университетлари рейтингида 501-600ўринлар орасида қайд этилди, дейилади Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотида.Бу Ўзбекистон таълим тизими учун муҳим ютуқ сифатида баҳоланди.
Бундан ташқари, қуйидаги Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳам рейтингда қайд этилди:
— Тошкент давлат техника университети — 1001–1200 ўринларда;
— Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети — 1201–1500 ўринларда;
— Тошкент ахборот технологиялари университети — 1501+ тоифада.
Шунингдек, яна 58 таОТМ “reporter” (даъвогар) мақомида рўйхатга киритилган.
2026 йилги рейтингда 115 та давлат ва ҳудуддан 2 191 та университет иштирок этди.Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидан атиги 17 та университет қайд этилган бўлиб, Ўзбекистон илк бор тўртта ОТМ билан бу рўйхатга киришга муваффақ бўлди.
“Times Higher Education” глобал ишлар бўйича директори ФилБети бу борада қуйидаги фикрни билдирди:
– Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси глобал олий таълим харитасида янги марказга айланмоқда. Ўзбекистон университетларининг рейтингдаги муваффақиятлари минтақада илмий изланишлар маданияти ва халқаро рақобатбардошликнинг ортиб бораётганинияққол кўрсатади.
Маълумот учун, “Times Higher Education World University Rankings” — дунёдаги энг нуфузли халқаро рейтинглардан бири бўлиб, у университетларни таълим сифати, тадқиқот муҳити, илмий таъсир, халқароочиқлик ва саноат билан ҳамкорлик каби бешасосий йўналиш бўйича баҳолайди.
М.Ҳожиакбарова, ЎзА