"Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси финал босқичи якунланди
Тошкент шаҳридаги Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида «Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021» доирасида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Финалда ТОП-100 таликка кирган ғолиблар Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки “Coworking” имкониятларидан 3 ой бепул фойдаланиш учун ваучер, IT-парк томонидан махсус акселерация дастурига сертификат ҳамда 10 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.
Шунингдек, финал доирасида иштирок этган, аммо ТОП-100 таликка кира олмаган 145 нафар иштирокчининг ҳар бири 3 миллион сўмдан пул мукофоти, «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасининг махсус дипломи ва ИТ-парк томонидан махсус акселерация дастурига сертификат топширилди.
Ғолиблар ўз ғояларини реал ҳаётга татбиқ этиш имконини қўлга киритади ҳамда уларнинг лойиҳалари “Ўзбекистон учун 100 ғоя” махсус албомига киритилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА