French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё кубогида қатнашади
09:20 / 2025-09-10

Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича U23 ёш тоифасидаги “Осиё кубоги – 2026” мусобақасига йўлланма берувчи саралаш баҳслари қитъамизнинг 11 мамлакатида ўтказилди.

Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича U23 ёш тоифасидаги “Осиё кубоги – 2026” мусобақасига йўлланма берувчи саралаш баҳслари қитъамизнинг 11 мамлакатида ўтказилди.

Ушбу саралашнинг "E" гуруҳи баҳслари Қирғизистонда ташкил этилди. Ушбу гуруҳда мезбонлар ва Ўзбекистон U23 терма жамоалари 7 очко жамғарди. Натижада, голлар нисбатига кўра, Қирғизистон биринчи ўринда Осиё кубогига йўл олган бўлса, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз энг яхши натижа қайд этган иккинчи ўрин соҳиби сифатида ушбу мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Шунингдек, қолган гуруҳлардаги саралаш беллашувларидан  Иордания, Япония, Вьетнам, Австралия, Таиланд, Ироқ, Қатар, Эрон, Жанубий Корея, Сурия, Хитой, Ливан, БАА терма жамоалари муваффақиятли ўтиб, 2026 йилнинг 7–25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги иштирокчисига айланди.

Маълумот ўрнида: Осиё кубогида 16 та терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади ва гуруҳларда 1-2 поғоналардан жой олган жамоалар чорак финалга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА