Ўзбекистон U17 терма жамоаси мундиални ғалаба билан бошлади
Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида давом этаётган Жаҳон чемпионатининг “J" гуруҳида Ўзбекистон - Парагвай, Панама ҳамда Ирландия терма жамоалари 1-тур доирасида рақобатлашди.
Ўзбекистон U17 терма жамоаси мундиалдаги илк учрашувида Парагвайни 2:1 ҳисобида таслим этди.
Учрашувда Азизбек Абдумўминов 25-дақиқада чиройли гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 45+2-дақиқада ўзининг иккинчи голини нишонланди. Парагвай футболчиси А.Ладесма 89-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди.
Панама ва Ирландия термалари ўртасидаги учрашув 1:4 ҳисобида якунланди.
Энди “J" гуруҳидаги иккинчи тур учрашувлари 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон - Ирландия, Панама - Парагвай термалари ўзаро куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА