Ўзбекистон U17 терма жамоаси "G" гуруҳидан ўрин олди
2026 йилнинг 30 апрель – 17 май кунлари Хитойда U17 ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Бироз аввал ушбу финал босқичи учун ўтказиладиган саралаш босқичига қуръа ташланди.
Жумладан, Ўзбекистон U17 терма жамоаси саралашнинг "G" гуруҳидан ўрин олиб, Ҳиндистон ва мезбон Қирғиз Республикасига қарши баҳс юритадиган бўлди. Саралаш учрашувлари 13-17 октябрь кунлари бўиб ўтади.

Қуйида саралашнинг бошқа гуруҳларидан ўрин олган терма жамоалар билан танишасиз:
A гуруҳи: Филиппин, Малайзия, Тожикистон (М) ва Сурия;
B гуруҳи: Эрон Ислом Республикаси, Ливан, Қувайт ва Саудия Арабистони (М);
C гуруҳи: Индонезия, Мьянма (М), Мўғулистон ва Макао;
D гуруҳи: Вьетнам (М), Ҳонг Конг, Хитой ва Гуам;
E гуруҳи: Австралия, Сингапур (М) ва Шимолий Мариана Ороллари;
F гуруҳи: Таиланд (М), Непал ва Туркманистон;
H гуруҳи: Бангладеш, Хитой Тайпейи ва Иордания (М) .
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА