Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 60 тага етмоқда (+видео)
22:19 / 2023-12-21

Йил якунланиб бораётган бир паллада мамлакатимиздаги қатор элчихоналар, халқаро ташкилотлар 12 ой давомида амалга оширилган ишлар, жумладан, лойиҳалар дастурлар сарҳисобини эълон қилмоқда. Жумладан, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиб, 2023 йил якунлари ва 2024 йилда режалаштирилган ишлар борасида маълумот берди.

2023 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар соҳаларда муносабатлар янада ривожлангани қайд этилди. Элчи, дастлаб йил бошида Туркиядаги зилзила талофатларини бартараф этишда ўзбекистонликлар фаоллик кўрсатганини, “аср фожеаси” юз берган ҳудудларда уй-жойлар қурилаётганини таъкидлади.

Ўтган 12 ой ичида Ўзбекистон ва Туркия етакчилари турли форматлардаги халқаро тадбирларда кўп маротаба учрашгани икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланишига катта ҳисса қўшяпти. Биргина мисол тариқасида савдо алоқалари миқдори 3,2 миллиард долларни ташкил қилаётганини кўрсатиш мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 60 тага етмоқда. Бу, ўз навбатида, юртдошларимизнинг Туркияга, қардошларимизнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/li_NFwKiRvg?si=GOI4nv2lafEHPKmw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Олган Бекар журналистларга яқин кунларда, шу жумладан, 2024 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган юқори даражадаги тадбирлар хусусида маълум қилди. Масалан, шу йил декабрь охирларида Анқара шаҳрида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Келаётган йил пойтахтда Туркия – Ўзбекистон Стратегик ҳамкорлик масалаларига бағишланган олий даражада анжуманни ташкил этишга ҳам қизғин тайёргарлик кетмоқда.

– Бугунги глобал ўзгаришлар даврида Осиё минтақасининг ривожланиши муҳим. Туркия Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги фаол иштирокини юқорини баҳолайди, – деди мухтор элчи. – Шавкат Мирзиёевнинг хорижий сафарлари, дунё мамлакатлари етакчиларининг Ўзбекистонга келиши давлат раҳбарининг кучли лидер эканидан далолат беради.

Давра суҳбатига айланиб кетган учрашув ОАВ вакилларининг турли соҳага қаратиган икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишга бағишланди. Туркия элчиси, шунингдек, ЎзА мухбирининг Истанбулда ташкил топган Туркия давлатлар ахборот агентликлари – ATNA ва элчихона томонидан амалга оширилаётган, ўзбекистонлик журналистлар фаолиятига қаратилган лойиҳалар хусусидаги саволларига алоҳида тўхталди.

Беҳруз Худойбердиев, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА