Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия: олима аёллар илмий-амалий семинари бўлиб ўтди
16:34 / 2025-12-19

Бухоро инновациялар университетида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида “Академияда аёл” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилишида “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъатини тарғиб этиш маркази директори Лутфия Мирзаева, Истанбул университети профессори, “Умай она” Турк дунёси аёллар бирлиги ҳамда Аёл академиклар уюшмаси раиси, профессор Муалла Уйду Южел ҳамда  Бухоро инновациялар университети ректори, профессор Дилноза Рўзиева сўзга чиқиб, аёлларнинг академик муҳитдаги ўрни, халқаро илмий ҳамкорлик ва замонавий таълимдаги долзарб вазифалар ҳақида фикр билдирди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги вакили, профессор Абера Ҳусейнова, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, профессор Ҳафиза Артикова, Тошкент амалий фанлар университети доценти Зиёда Ғаффорова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги “Тадбиркор аёллар клуби” раиси Мамлакат Содиқова, Бухоро давлат педагогика институти профессори Дилдора Аҳмедова ҳамда “Зумрад” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Зумрад Кенжаева маъруза қилди. 

Маърузаларда Ўзбекистонда аёл олималарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни, аёлларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, илмий фаолиятдаги муаммолар ва фуқаролик жамиятидаги фаоллик масалалари кенг ёритилди.

Шунингдек, семинарда Туркиянинг Истанбул ва Галатасарой университетлари, қардош юртнинг Билежик Шайх Эдебали университети, Анқара Ҳожи Байрам Вели университети ва Қирқарели университети профессор-ўқитувчилари – Айсел Илгин, Эбру Зерен, Дилара Услу, Машкура Йилмаз, Камелия Текне ҳамда профессор Муалла Уйду Южел томонидан Туркияда аёл академикларнинг бугунги фаоллиги, илмий изланишлари, халқаро қиёсий таҳлиллар, аёллар тадқиқот марказлари фаолияти, илмий адабиётлар ва илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса қўшган аёл академиклар фаолияти юзасидан муҳим хулосалар билдирилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.