English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда барқарор туризмнинг янги модели ишлаб чиқилади
16:35 / 2023-03-27

Пойтахтимизда «Барқарор туризм моделини ривожлантириш – туризм салоҳиятини ошириш йўли» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Конференция Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштириладиган “Switch Asia” дастури доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги кўмагида «Марказий Осиёда барқарор туризм учун модель: салоҳиятни яратиш, хабардорликни ошириш, технологияларни жорий этиш» лойиҳаси доирасида ўтказилди.  

Конференцияда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним ва табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ўз маърузалари билан иштирок этди. Вазир ўз нутқида туристик секторда яшил технологияларни қўллаш ва улардан фаол фойдаланишнинг муҳимлигини қайд этди.  

– Бугунги кунда экологик барқарорлик бозорда рақобатбардошликнинг муҳим омили бўлиб бормоқда, – деди Азиз Абдуҳакимов. – Экологик хабардорликни ошириш, халқаро стандартларни жорий этиш, самарали экологик технологияларни қўллаш мамлакатда туристик тармоқни янада ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш учун миллий стандартларни халқаро талабларга мувофиқ даражага келтириш ва уларни корхоналарда жорий этиш муҳимдир. Агар маҳсулот халқаро стандартга мувофиқ бўлмаса, у ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмайди.  

Шарлотта Адриан хоним ўз нутқида Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиёт бўйича миллий дастурининг муҳимлиги ва Европа Иттифоқининг барқарор «яшил» ривожланиш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА