Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Тожикистон. Сўнгги олти йилда савдо айланмаси 37 карра ошди
12:50 / 2022-05-28

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик жадал ривожланиши натижасида 2022 йилнинг тўрт ойида давлатлараро савдо-сотиқ 173,6 миллион долларни ташкил этди.

Бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 40,5 миллион доллар, яъни 30,4 фоиз кўп.
Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу рақамлар 26 май куни Тожикистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдони ривожлантириш вазири Завқи Завқизода билан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда келтирилган.

Тадбир доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни келгусида янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинган. Завқи Завқизоданинг таъкидлашича, икки мамлакат етакчилари олиб бораётган оқилона сиёсат туфайли ўзаро муносабат сифат жиҳатидан янги босқичга чиқди. Маълумотларга қараганда сўнгги олти йил ичида маҳсулот ва хизмат алмашинуви кўрсаткичи 37 карра ортган.

Учрашув давомида томонлар Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида эришилган келишувлар ижроси ва келгуси мажлисга тайёргарлик жараёнини ҳам кўриб чиқди.
Шунингдек, томонлар миллий иқтисодиётга қўшимча инвестиция киритиш, Тожикистон Республикасининг эркин иқтисодий ҳудудларида қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда инвестиция, саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун мавжуд барча имкониятни ишга солиш зарурлигини маъқуллади, дейилади хабарда.

С.РАҲИМОВ, ЎзА