Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилади
13:11 / 2021-05-29

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Тожикистонда хизмат сафарида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Юсупов қўшни мамлакат мутасаддилари билан мулоқотлар ўтказди.  

Жумладан, Тожикистон Республикаси саноат вазири ўринбосари Фарҳод Билолзода билан учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бунда икки давлат ўртасида пиллачиликни ривожлантиришдаги шериклик, ўзаро тажриба алмашишнинг аниқ жиҳатлари кўриб чиқилди.  

Учрашувда томонлар ўртасида меморандум ишлаб чиқиш ҳақида келишувга эришилди. Жумладан,меморандум лойиҳасида ипак ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги қўшма корхона ташкил этиш бўйича режа ўрин олган. «Samarkand Sogd Silk» қўшма корхонаси фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Кумуш тола» ва Тожикистоннинг «Атласи Худжанд» ширкатининг тенг иштирокида йўлга қўйилади. Тожикистоннинг Сўғд вилоятида 500 гектар ерда 2,5 миллион туп кўчат экилиб, янги тут плантацияси ташкил этилади. Янги қўшма корхонада Марғилон тажрибасини қўллаган ҳолда ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот чиқариш режалаштирилган.

Шунингдек, учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Гулноза Бобоева,  

ЎзА