English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Тожикистон: пахта, ғалла экспорти бўйича ҳамкорлик қилинади
15:40 / 2025-11-24

Пойтахтимизда Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Шуҳрат Отажонов ҳамда Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, уруғчилик йўналишида тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.  

Таъкидланганидек, яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасида қатор келишувларга эришилган эди. Мазкур учрашув ушбу мулоқотнинг амалий натижаси сифатида Тожикистон вакиллари томонидан ғалла ва пахта уруғликларини импорт қилиш бўйича таклиф ва истиқболларни батафсил кўриб чиқиш имконини берди.  

Мулоқот сўнгида томонлар келгусида самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.

Гулноза Бобоева, ЎзА