Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Тожикистон: муносабатларда янги босқич бошланмоқда
12:42 / 2022-06-02

Россия-Тожикистон (Славян) университети Хорижий минтақаларни ўрганиш ва ташқи сиёсат кафедраси профессори, Гиосиёсий тадқиқотлар маркази директори Гузель Майтдинова “Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни қуйидагича шарҳлади:

- 2018 йили икки давлат ўртасида стратегик шериклик йўлга қўйилгандан кейин ўзаро муносабатлар сезиларли равишда ижобий томонга ўзгара бошлади. Натижалар сиёсий йўналишдан тортиб, маданий ҳамкорликкача, мудофаа тизимидан янги таҳдидларга қарши кураш соҳаларигача яққол кўзга ташланмоқда.

Ўтган давр мобайнида, айниқса, чегара масаласида, хусусан, Фарҳод гидро электро станциясиданфойдаланиш бўйича ўзаро келишувга эришилгани жиддий ютуқдир. Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи муносабатларимизда янги босқични бошлаб беради, алоқатларни чуқурлаштиришга  туртки беради. Музокаралар давомида халқаро муносабатга оид янги тизим, тартиб  муҳокама қилинади, халқаро хавфсизлик билан боғлиқ янги таҳдидларга баҳо берилади ва ушбу шароитда биргаликда ҳаракат қилиш бўйича маслаҳатлашилади. 

Хулоса қилиб айтганда, икки давлат ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириши, янги таҳдидларга биргаликда жавоб қидириши, ўз навбатида, нафақат Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида, балки марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлади.

С.Раҳимов ёзиб олди.

ЎзА