Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди
19:04 / 2024-05-14

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов “Осиё хотин-қизлар форуми”да иштирок этиш учун Самарқандга келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Аёллар ташкилоти ижрочи директори Сима Сами Искандар Бохус хоним билан учрашди.

Вазир юқори мартабали меҳмоннинг мамлакатимизда аёллар ва қизлар учун энг яхши шароитларни яратишга қаратилган ислоҳотларни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётгани Ўзбекистон томонидан қадрланишини билдирди.

Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятини кенгайтиришга кўмаклашиш, жамиятда уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ҳукуматимизнинг узоқ муддатли фаровонликка эришиш йўлидаги устувор вазифаси экани таъкидланди.