French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Австрия ички ишлар вазири билан учрашди
19:09 / 2025-12-04

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ўлкамиз ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Музокаралар чоғида хавфсизлик, миграция, терроризмга қарши кураш ва ўзаро манфаат касб этувчи бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мулоқот давомида ахборот алмашинуви ва институционал ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

– Ахборот алмашинувини кучайтириш, институционал шерикликни фаоллаштириш, барқарорликни таъминлаш ва фуқароларимиз хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидладик, -деб ёзди вазиримиз ўз ижтимоий тармоғида.

Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва белгиланган йўналишларда амалий лойиҳаларни илгари суришга тайёрлигини тасдиқладилар. 

А.Алимова, ЎзА