Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон термаси Россия жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади
16:36 / 2022-10-28

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар тарқатди.

Унда айтилишича, Ўзбекистон-Россия терма жамоасининг ўртоқлик учрашуви 20 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Мазкур ўйиндан аввал, яъни жорий йил 16 ноябрь куни терма жамоамиз Қозоғистон билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ушбу учрашув «Пахтакор» стадионида ташкил этилиши режалаштирилган.

Россия терма жамоаси вакилларимиз билан учрашишдан аввал 17 ноябрь куни Душанбе шаҳрида Тожикистон терма жамоаси билан куч синашади.

Т. Рўзиев, ЎзА