Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон терма жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасида
17:02 / 2023-09-06

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасидаги ХVIII ва аёллар ўртасидаги IV жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Чемпионатнинг эркаклар ўртасида ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар эстафетаси мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 55.06 сония натижа билан биринчи ўринни эгаллади ва миллий рекордни янгилади.  

Шунингдек, ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва жанговар ёйилиш тури бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Ушбу натижа орқали Ўзбекистон терма жамоаси мазкур нуфузли мусобақада 20 дан ортиқ жамоа орасида 1 олтин ва 3 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири