English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон терма жамоаси II Халқаро “Тўмарис кубоги” соҳиби
17:34 / 2022-10-07

Самарқанд шаҳридаги “Сартепа” спорт мажмуасида камондан отиш бўйича аёллар ўртасида ўтказилган “Тўмарис кубоги” иккинчи халқаро турнири якунланди.

Унда юртимиз вакиллари билан бирга Бангладеш, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган 55 нафар мерган ғолиблик учун баҳслашди.

Тўрт кун давом этган баҳсларда спортчилар камондан отишнинг олимпик раунди ва жамоавий беллашувлар бўйича қатнашди. Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, олимпик раунди йўналишида қозоғистонлик спортчи Луиза Сайдиева ғолиб бўлди. Ҳамюртлари Мадина Заемова ҳамда Алуа Мухтарханова кейинги ўринларни банд этди.

[gallery-9060]

Мерганлар ўртасидаги жамоавий мусобақада терма жамоамиз бош совринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни "Қозоғистон-2" ва учинчи ўринни “Қозоғистон-1" жамоаси эгаллади.

– Терма жамоа таркибида 4 йилдан буён камондан отиш спорти билан шуғулланаман, – дейди терма жамоамиз етакчиси Зиёдахон Абдусатторова. – Жамоамиз халқаро ва мамлакат чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Спортчиларимиз бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этди ва бош совринни қўлга киритдик. Энди шу йил декабрь ойида Дубайда ўтказиладиган Осиё кубогида чемпионлик учун курашамиз.

Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА