Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро Жаутиков олимпиадасида рекорд натижага эришди
17:40 / 2026-01-16

Юртимизда ёшлар учун таълим, касб-ҳунар, спорт ва тадбиркорлик имкониятлари имкониятларини кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Таълим йўналишида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар самарасини сўнгги йилларда ушбу соҳада қўлга киритилаётган катта ютуқлар орқали ҳис қиламиз.

Жорий йилнинг 10–15 январь кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида математика, физика ва информатика фанлари бўйича 22-Халқаро Жаутиков фан олимпиадаси бўлиб ўтди. Дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакатидан 700 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчи иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этди. Мусобақа якунларига кўра, мамлакатимиз вакиллари жами 20 та медаль — 3 та олтин, 8 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Ушбу медалларнинг 14 таси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги мактаблар ҳиссасига тўғри келади.

Маълумот учун, Халқаро Жаутиков олимпиадаси 2005 йилдан бошланган бўлиб, дастлаб Қозоғистон мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган. 2007 йилдан бошлаб олимпиада халқаро мақомга эга бўлиб, бугунги кунда математика, физика ва информатика фанлари бўйича нуфузли минтақавий халқаро мусобақалардан бири ҳисобланади.

Олимпиада шартларига кўра, иштирокчилар жамоавий тарзда қатнашади. Ҳар бир жамоа таркибида 7 нафар ўқувчи — 3 нафар математика, 2 нафар физика ва 2 нафар информатика фанлари бўйича иштирокчи бўлади.

Мазкур олимпиада иштирокчилар учун билим ва салоҳиятни синовдан ўтказиш билан бирга глобал миқёсда тенгдошлар билан тажриба алмашиш ва мулоқот қилиш имкониятини ҳам яратади.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА