Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Хонобод шаҳрида темир йўл вокзали қурилди
13:00 / 2021-03-19

Хонобод темир йўл вокзали 50 ўринли бўлиб, бир суткада 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Ушбу янги вокзалнинг қурилиши билан 20 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Бугун мазкур темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди. Эрта тонгдан Андижон – Хонобод йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракатини бошлади.

Янгиланиш ва яшариш айёми бўлган Наврўз байрами арафасида мазкур темирйўл вокзалининг фойдаланишга топширилиши хонободликлар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 

Ахборот хизмати