Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти ҳамда Миробод тумани ҳокимлиги – танлов ғолиблари
16:51 / 2020-12-18

Мазкур ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 январдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган танловда ғолиб бўлдилар, дея хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Пойтахтимиздаги «Зарафшон» концерт залида ташкиллаштирилган тадбирда корхона ва ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун ҳамда аҳолининг кенг қатлами орасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун номинацияларида ғолиблар аниқланди.

Унга кўра, 2020 йили ўтказилган танловда корхона-ташкилотлар ўртасида «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти ўз ходимлари орасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ташкил этганлиги учун ғолибликка муносиб кўрилган бўлса, «Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун» номинациясида бу сафар Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги энг кўп овоз билан ғолибликни қўлга киритди.

Танлов ғолибларига «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Маълумот учун, 2019 йил корхона ва ташкилотлар ўртасида ўтказилган «Ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун» номинациясида ғолиблик Тошкент вилоятининг “Maxam-Chirchiq” акционерлик жамиятига насиб этган бўлса, «Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун» номинацияси бўйича Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ғолиб, деб топилганди.