Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Германиянинг “KFV” тараққиёт банки ўртасида меморандум имзоланди
09:47 / 2022-09-22

Айни кунда, Германиянинг Берлин шаҳрида ўтаётган “InnoTrans-2022” Транспорт технологиялари халқаро савдо ярмаркасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий делегацияси иштирок этмоқда.

Тадбирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Германиянинг “KFV” тараққиёт банки ҳамда "Deutsche Bahn AG" компаниялари иштирокида тўрт томонлама меморандум имзоланди. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ томонидан электропоездлар ҳамда йўловчи вагонлар сотиб олишда Германиянинг “KFV” тараққиёт банкнинг имтиёзли кредит линиясидан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари дунёнинг етакчи компаниялари, жумладан, Польшанинг поездлар, вагонлар, трамвайлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Pesa (Пэca) концерни ҳамда темир йўл транспортини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бозорининг қарийб ярмини эгаллаб келаётган Хитойнинг "CRRC Corporation Limited" корпорацияси вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар.  

Музокаралар мобайнида Х.Ҳосилов томонидан Германиянинг “KFV” тараққиёт банкидан олинадиган имтиёзли кредит линиясидан фойдаланишда тендер ўтказилиши ва унда ҳар иккала йирик ишлаб чиқариш компанияларни иштирок этишга таклиф қилди.

 

ЎзА