Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Афғонистоннинг Пактика ва Хост провинцияларида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани, шунингдек, жиддий вайронагарчилик келиб чиққани ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.
Ҳалок бўлганларнинг оилаларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.
Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр.
ЎзА