Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Нью-Йорк сафари жуда сермаҳсул ўтяпти
10:38 / 2022-09-22

Мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати тарқатган навбатдаги ахборот БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида иштирок этаётган Владимир Норовнинг Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсат идораси раҳбари Абдулла бин Зоид Ол-Наҳаён ўртасида кечган учрашув тафсилоти ҳақида.

Қайд этилишича, бу галги музокара кун тартибидан икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари жой олган.

Дастлаб мулозимлар олий даражада эришилган келишувлар ижроси жараёнини кўриб чиқишган.

Мулоқот давомида халқаро институтлар доирасида ҳамда "Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши - Марказий Осиё" шаклидаги саъй-ҳаракатни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. В.Нoрoв БАА томонини яқиндагина Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Мулоқот бўйича шерик мақомини олгани билан табриклади.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, ҳаво орқали юк ташишни йўлга қўйиш, ўзаро имтиёз рўйхатини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Мамлакатимиздан БАА бозорига қишлоқ хўжалиги, металлургия, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш, транспорт ва консалтинг хизмати кўрсатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

https://cdn3.mfa.uz/2022/09/21/18/27/V%20%2010_6dWYPb01IZ_normal.jpg

Шу куни мамлакатимиз ташқи ишлар вазири яна бир ҳамкасби - Австрия Республикаси Европа ва ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг билан ҳам учрашув ўтказди.

Давлатлараро ҳамкорлик бўйича сўнгги йилларда ижобий ўсиш суръати яққол намоён бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди. Алоқани икки томонлама асосда, шунингдек «Ўзбекистон – Австрия  Европа Иттифоқи» форматида жадаллаштириш ҳам муҳимлиги таъкидланди.

Турли даража ва шаклдаги бўлажак учрашувларга пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги юзасидан келишиб олинди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг гидроэнергетика, яшил технология, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш саноати каби тармоқларига тўғридан-тўғри Австрия инвестициясини жалб қилиш имконияти мавжудлиги эътироф этилди. 

Икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий сиёсатга дахлдор долзарб масалалар бўйича позицияси яқинлиги маъқулланди.

 

Ғайрат ХОННАЗАРОВ,

ЎзА