Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди
18:53 / 2023-03-13

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк билан учрашди. Фолькер Тюрк Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жумладан, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни ижобий баҳолади.

Олий комиссарга мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўнгги маълумотлар тақдим этилди.  

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг тузилмалари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.  

С.Раҳимов, ЎзА мухбири

Даврон Эрназаров (суратлар)