French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон суверен халқаро облигациялари халқаро эътирофга сазовор бўлди
12:51 / 2025-12-03

Яқинда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Bonds, Loans & ESG Capital Markets-CEE, Central Asia & Turkiye” форуми бўлиб ўтди.

Унда 38 давлатдан инвесторлар, банклар, эмитентлар, рейтинг агентликлари ва молиявий маслаҳатчилар иштирок этди.

Форумда минтақавий молия бозорлари ривожи, ESG принципларини татбиқ этиш, давлат қарзи сиёсати ва корпоратив халқаро облигациялар бозорининг келажакдаги истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро инвестиция оқимларининг янги тенденциялари ҳам тақдимот ва сессиялар орқали кўриб чиқилди.

Форумнинг энг диққатга сазовор сессияларидан бири Ўзбекистон мавзусига бағишланди. “Янги Ипак йўли: Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчилик қила оладими?” мавзусидаги муҳокамада Иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси Жасур Қаршибоев, “Finasia Capital” бош директори Одилбек Исоқов, “Навоийюран” ДК бош директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Ҳайдаров иштирок этди.

Сессияда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, макроиқтисодий ҳолат, халқаро молия бозоридаги фаол иштирок ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнлари кенг муҳокама қилинди. Хорижий ҳамкорлар мамлакат иқтисодиётининг 2025 йилдаги мураккаб халқаро муҳитга қарамай, юқори ўсиш суръатлари кўрсатишини юқори баҳолашди.

Форум давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари инвестиция банклари, рейтинг агентликлари ва юридик фирмалар билан яккама-якка учрашувлар олиб борди. Бу музокаралар келажакдаги ҳамкорлик ва инвестиция лойиҳалари учун асос яратди.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, форум якунида “Global Banking & Markets” томонидан 2025 йил февраль ойида миллий валютада чиқарилган Ўзбекистон суверен халқаро облигациялари “Йилнинг энг яхши миллий валютадаги облигацияси” номинациясида ғолиб, деб эътироф этилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА