Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Суперлигасида бугун 21-тур якунланади
09:00 / 2024-10-21

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур учрашувлари давом этмоқда. Мазкур турнинг "Тошкент дербиси" дея ном олган "Локомотив" – "Бунёдкор" учрашувида 2:3 ҳисоби қайд этилди. Мазкур ғалаба эвазига "Бунёдкор" мусобақадаги очколар сонини 22 тага етказиб олган бўлса, "Локомотив" 18 очко билан қолди.

 

Мазкур турда "Металлург" – "Андижон" баҳсида ҳисоб очилмади ва жамоалар ўз ҳисобларига 1 очкодан қўшиб олди. Натижада “Андижон” ҳисобидаги очколар 22 тага етди. “Металлург” эса 15 очко жамғарди. 21-турнинг марказий ўйини дея эътироф этилган "Нефтчи" – "Навбаҳор" клублари беллашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Мазкур дурангдан сўнг, ҳар иккала жамоа ҳисобидаги очколар 30 тани ташкил қилмоқда.  

 “Жар” стадионида ўтказилган "Олимпик" ва "Қизилқум" учрашувида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба эса пойтахт клубига муҳим 3 очкони келтирди. Суперлига жадвалида “Олимпик” 24, “Қизилқум” 23 очко  тўплаб, 22-турга йўл олди.  

 Бугун, 21 октябрь куни миллий чемпионатимизнинг 21-тури якунланади. Ушбу турнинг сўнгги ўйинида “Сўғдиёна” ўз майдонида “ОКМК” билан рақобатлашади. Учрашув “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 18:00 да бошланади.   

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА