Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Суперлигасида 16-тур бошланди
10:28 / 2025-08-01

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи давра баҳслари бугун бошланади ва 3 август кунига қадар давом этади. Илк кунги баҳсларда "Бухоро" – ОКМК ва "Машъал" – "Пахтакор" жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Миллий чемпионатимизнинг 16-туридан ўрин олган "Машъал" – "Пахтакор" учрашуви олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини ёдга олсак. Ушбу клублар чемпионатларда жами 39 та учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 28 тасида "Пахтакор", 5 тасида "Машъал" зафар қучган. 6 та ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 81/25 - “шерлар” фойдасига. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Пахтакор” сафарда ўтган 19 беллашувнинг 10 тасида ғалаба, 5 тасида дуранг қайд этган. 

"Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида бугунги ўйин Ғузордаги "Марказий" стадионда соат 20:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига баҳсларининг 15-тур якунларига кўра, “Насаф” 33 очко билан карвонбошилик қилмоқда. “Нефтчи” 30, “Динамо” эса 29 очко билан кучли учликни якунлаб берган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА