Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Судьялар клуби ташкил этилди
19:20 / 2021-01-07

Судьялар олий кенгаши ҳузурида Ўзбекистон Судьялар клуби ташкил этилди. Бу ҳақда Кенгаш матбуот хизмати маълум қилди.

Янги тузилма ташки этиш ишлари Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги  “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистон Судьялар клуби моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўллаш юзасидан сўровларга тушунтириш бериш ваколатига эга бўлиб, жамоатчилик асосида фаолият юритади. Клубнинг домий масъул аъзолари кўп йиллик иш тажрибасига, чуқур билим ва юксак обрў-эътиборга эга бўлган амалдаги ва фахрий судьялар орасидан шакллантирилади. 

Судьялар олий кенгашининг йиғилишида клубнинг низоми тасдиқланди. Шунингдек, клубга бошқарувчи тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Кенгаш қарорига кўра,  жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди судьяси Хуршид Содиқов Ўзбекистон Судьялар клуби бошқарувчиси этиб тайинланди.

                                                                  Муаттар Бурҳонова, ЎзА