Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон спортидаги юксалишлар Атлетлар форумида эътироф этилди
10:30 / 2023-03-23

Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган V Атлетлар форумида Ўзбекистонда спорт соҳасидаги ишлар эътироф этилди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Олимпия бирдамлиги лойиҳаси асосида ташкил этилган форумда Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё олимпия кенгаши ва Миллий олимпия қўмиталари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.  

Маълумки, ўтган йили мамлакатимизда Атлетлар комиссияси ташкил этилиб, юртимизда спортчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга янада кенг имкониятлар яратиш, ООК ва Олимпия бирдамлиги кўмагида таълим дастурларида иштирок этиш борасидаги фаолиятини фаоллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.  

Форумда Халқаро чим устида хоккей федерацияси президенти, ООК Атлетлар комиссияси вице-президенти, ХОҚ аъзоси Дато Таяб Икрам чиқиш қилди. Ўз сўзида Ўзбекистон билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, мамлакатимизда чим устида хоккей оммалашаётгани, бунинг натижасида ушбу спорт туридаги эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинларига йўлланма олганини билдириб ўтди.  

Мулоқотлар давомида мазкур ҳамкорлик ҳамда юртимизда ташкил этилган Атлетлар комиссияси фаолияти ООК раҳбарияти ва тадбир қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА