Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон спортида янгича коммуникация тизимлари жорий этилади
17:26 / 2025-09-25

Европа иттифоқи томонидан Марказий Осиё мамлакатларини рақамли инфратузилмалар билан боғлаш ва коммуникация тизимида янгича йўналишларни қўллаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумки, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда Марказий Осиё учун уланиш (C4CА) лойиҳасини ҳаётга тадқиқ этиш борасида маълум келишувларга эришилганди.

Марказий Осиё учун уланиш (C4CА) лойиҳаси минтақадаги рақамли инфратузилма ва интеграцияни яхшилашга қаратилган. Бу, минтақада коммуникация тизимидаги мавжуд эҳтиёжни бартараф этиши билан аҳамиятлидир.

Айни тизимнинг кенг миқёсда ишга тушиши рақамли инклюзивликни кучайтиради, иқтисодий ўсиш омилларини яратади. Онлайн хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгаяди. Минтақада рақамли тафовут бартараф этилади.

Марказий Осиёда сунъий йўлдош алоқаси имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ушбу лойиҳа спорт соҳасига интеграция қилиниши муҳим босқич саналади.

Шу кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Латвиянинг “Fan Apps” компанияси асосчиси ва бош директори Анрийс Бренчанс Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Ш. Маҳмудов билан ўтказган мулоқоти давомида ушбу масаланинг кўп жиҳатларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида мамлакатимиз спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақамли трансформация жараёнлари ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари хусусида сўз борди.

Делегация вакиллари “Олимпия шаҳарчаси” инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, спорт технологиялари соҳасида келажакдаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Таъкидланганидек, Connectivity for Central Asia” (C4CA) ташаббуси Ўзбекистон спортида хавфсиз, инклюзив ва рақамли ечимларни жорий этишга хизмат қилади.

Т. Рўзиев, ЎзА