Ўзбекистон Спорт вазирлиги ва Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) ҳамкорлик меморандумини имзолади
Куни кеча пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Спорт вазирлиги ва Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Ўзбекистон Миллий автомобиль ва мотоцикл федерацияси (НАФКУ) раиси Анвар Эргашев, FIA президенти Муҳаммад бин Сулайм, FIA Сенати раҳбари Кармело Санз де Баррос ва Италия автомобиль клуби етакчиси Женорима Ла Русса иштирок этди.

Ўзаро мулоқот давомида бўлажак халқаро тадбирларга тайёргарлик ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Учрашув доирасида Ўзбекистон Спорт вазирлиги ва FIA ўртасида “United Against Online Abuse” (UAOA) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Дастур спортчилар, расмийлар ва соҳа вакилларига нисбатан онлайн ҳақоратлар, кибербуллингга қарши курашишни мақсад қилади.
Д.Ҳакимов, ЎзА