French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси сайланди
22:42 / 2020-12-01

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала, яъни Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг собиқ раиси Комилжон Худойбергановнинг вафоти муносабати билан Кенгашга янги раис сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашининг навбатдан ташқари конференциясида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, ўзбек спорти довруғини дунёга ёйишга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган спорт фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашига янги раис сайлаш борасида спорт соҳасида улкан тажрибага эга мутахассис, узоқ йиллар Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасини бошқарган Баҳодир Махситович Махситов номзодини илгари сурди.

Конференция иштирокчилари, жумладан спорт фахрийлари Игор Барабан, Эркин Каримов, Баҳодир Тожиев, Шавкат Тўлаганов ва бошқалар Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши Комилжон Худойберганов раҳбарлик қилган йилларда ўз мавқеини юксалтиргани, фахрийлар эъзоз топиб, қадрланганлигини алоҳида эътироф этиш баробарида бўшаб қолган лавозимга Баҳодир Махситов энг маъқул номзод эканлигини таъкидлашди ва бир овоздан маъқуллашди.

ЎзА