Ўзбекистон соҳил волейболи жамоаси Филиппинда
Бугун, 15 октябрь куни Филиппиннинг Санта Роса шаҳрида соҳил волейболи бўйича “Volleyball World Beach Pro Tour – Challenge NUVALI” турнири бошланди.
Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ўтаётган турнирнинг илк босқичида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Латвия жамоаси билан куч синашди.

Қизғин кечган учрашувда Латвия жамоаси 2:0 ҳисобида ҳамюртларимизни доғда қолдирди. Эртага саралаш босқичининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Дунёнинг 30 дан зиёд соҳил волейболи жамоалари иштирокидаги турнирнинг саралаш мусобақалари 19 октябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА