Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилиши ҳам айни ҳаракатларнинг самараси бўлди.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида ассоциациянинг илк конференцияси ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдураҳмонов делегатларнинг овоз бериши натижасида мамлакат соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раислигига сайланди.
Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, мутахассислар, масъуллар иштирок этган йиғилиш давомида ташкил этилаётган янги ассоциациянинг мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритилди.


Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни мувофиқлаштиришга хизмат қиладиган мазкур ассоциация Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган соғлом турмуш тарзи ҳаракатининг амалий натижаси бўлгани таъкидланди.
Т.Рўзиев, ЎзА