Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Швеция: адлия ва ҳуқуқ, хавфсизлик ва миграция масалаларида ҳамкорлик қилинади
17:36 / 2023-11-29

Расмий ташриф билан юртимизга келган Швеция Қироллиги Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистон Адлия вазирлигига ташриф буюрди.

Адлия вазири Акбар Тошқулов Швеция Қироллиги Адлия вазирлигининг Давлат котиби Андерс Холл, Швеция Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Томас Данестад билан учрашди.  

А.Тошқулов меҳмонларга вазирлик қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориши, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириши, адвокатура ва аҳолига юридик хизмат кўрсатишни таъминлаши каби маълумотларни тақдим этди.  

А.Холл Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ соҳасида эришилган ютуқларни юқори баҳолаб, Швеция Қироллиги Адлия вазирлиги тўғрисида қисқача маълумот берди.  Швеция Ўзбекистон билан адлия ва ҳуқуқ, хавфсизлик ва миграция масалаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.  

А.Тошқулов икки давлат вазирликлари ўртасида англашув меморандумини имзолашни ҳамда Ўзбекистон ва Швеция ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида икки томонлама шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.  

Учрашув якунида меҳмонлар вазирлик фаолияти билан тўғридан-тўғри таништирилди.  

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.  

Н.Абдураимова, ЎзА