Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Швецария: “яшил энергетика" соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланади
16:47 / 2025-12-04

Саноатнинг барқарор ривожланиши ва экологик жиҳатдан тоза технологияларни жорий этиш масалалари бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бу йўналишда қатор қадамлар ташлаб, декарбонизация ва яшил молия ресурсларини жалб қилиш орқали энергетика соҳасини экологик барқарорликка йўналтиришга эътибор қаратмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Швейцариянинг “VEMA S.A. компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган мулоқотда шу ҳақда сўз борди.  

Унда томонлар декарбонизация жараёнларига оид лойиҳа ташаббуслари ҳамда яшил молия ресурсларини жалб қилиш истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан, музокараларда метан чиқиндиларини аниқлаш ва камайтиришга қаратилган “LDAR” лойиҳаси, шунингдек, техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқиш ва компрессор станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, барқарор авиация ёқилғи (SAF) ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ҳам амалий ҳамкорлик масаласи кун тартибидан ўрин олди.

Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур учрашув ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Унда томонлар қўшма экологик лойиҳаларни кенгайтириш ва “яшил энергетика" йўналишида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА