Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон шоли етиштириш секторида илғор технологиялар жорий этилмоқда
22:01 / 2021-10-28

Тошкентда 28 октябрь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида “Шоли экинларини етиштириш ва бошқаришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича кириш семинари ўтказилди.

Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар лойиҳанинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ҳукумати шоли етиштиришни кўпайтириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификациялаш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ жойларда даромадларни кўпайтириш ва турмуш шароитини яхшилашга устувор эътибор қаратмоқда.

ФАОнинг мазкур лойиҳасини амалга ошириш 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича устувор йўналишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Лойиҳа шоличилик соҳасини ривожлантириш, қўшимча қиймат занжирини яхшилаш ва, ўз навбатида, ички истеъмол учун мамлакатда етиштирилган шолини кўпроқ қайта ишлаш ҳамда экспортни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

- Мазкур лойиҳа такомиллаштирилган ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали Ўзбекистонда барқарор шоли етиштиришга хизмат қилади. Ушбу лойиҳа шоликор фермерлар ва мутахассисларнинг шоли етиштиришни кўпайтириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш имконини беради, - деди ФАОнинг техник эксперти Вилиами Факава.

Лойиҳа БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари, хусусан, иккинчи мақсад - "Очликни бартараф этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва овқатланишни яхшилаш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш”, шунингдек, қишлоқ хўжалигида аёл фермерлар ва ёшларнинг ва имкониятларини кенгайтириш орқали гендер тенглигига эришишга ҳисса қўшади.