Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Сербия муносабатлари минтақавий алоқалар равнақида муҳим ўрин тутади
16:09 / 2025-10-31

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Сербия муносабатлари янги мазмун касб этмоқда. Президентимиз таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг мамлакатимизга расмий ташрифи давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Ўзаро муносабатлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг мувозанатли ва прагматик йўналишини яна бир бор намоён этади.

Ушбу ташрифнинг аҳамияти ва мазмуни ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жуманазар Отажонов ўз муносабатини билдирди:

— Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1995 йилда ўрнатилган. Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди ва икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Музокараларда товар айирбошлашни кўпайтириш, машинасозлик, фармацевтика, кимё саноати, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, агросаноат мажмуи, туризм ҳамда кўплаб бошқа муҳим тармоқларда кенг кўламли кооперация дастурини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Марказий Осиё – Болқон” йўналишида янги транспорт йўлакларини, жумладан, Транскаспий коридори доирасида ривожлантириш, ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартибини илгари суриш мақсадида келгуси йилда Тошкент шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш, тартибли меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа долзарб масалалар муҳокама марказида бўлди.

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки давлат раҳбари ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатларимиз ўртасидаги олий даражадаги мулоқот нафақат икки томонлама ҳамкорлик, балки кенг минтақавий алоқалар борасида муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий манфаатлар билан бир қаторда, минтақалар ўртасидаги сиёсий барқарорлик ва дипломатик тенгликка хизмат қилади.

Муҳтарама Комилова ёзиб олди. ЎзА