Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг амалдаги раиси, Полша Республикаси ташқи ишлар вазири Збигнев Рау бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Сенат раиси Т.Норбоева меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ва парламентлараро ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
[gallery-7440]
Жумладан, Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги узоқ йиллик дўстона муносабатлар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-маданий ва парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлик масалаларига, ташкилот лойиҳаларини мамлакатимизда амалга ошириш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Мулоқот давомида истиқболдаги режалар ва лойиҳалар ҳам муҳокама қилиниб, ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
ЎзА