French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Саудия Арабистони: тарихий ва маданий ришталар мустаҳкамланмоқда (+видео)
16:33 / 2026-03-03

Ўзбекистон – Саудия Арабистони ҳамкорлиги мавзусида Тошкент давлат шарқшунослик университети Арабшунослик олий мактаби профессори, филология фанлари доктори Шорустам Шомусаров билан суҳбатлашдик. Мутахассис таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги муносабат кўп йиллик дўстона ришталарга таянади. 

Халқларимиз бир-бирининг маданияти, қадриятини ҳурмат қилади. Айни омил шериклик тобора мустаҳкамланишига хизмат қилади. Қолаверса, диний алоқалар, хусусан Ҳаж ва Умра зиёрати мавжуд алоқаларимизни янада чуқурлаштириб, ижтимоий-маданий муносабатларни чуқурлаштирмоқда. Илмий алмашинув, талабалар дастурлари, конференция ва кўргазмалар маданият ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали йўналишларидир.

Сўнгги йилларда сиёсий ва дипломатик муносабатда сезиларли ижобий ўзгариш кузатилди. Ҳар икки давлат стратегик шерикликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Натижада ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиляпти. Иқтисодиёт, энергетика, таълим, маданият соҳалари устувор этиб белгиланган. Умуман, изчил ҳамкорлик икки халқ фаровонлиги, мамлакатларимиз барқарор тараққиётига кўмаклашади.

Шунингдек, Ш.Шомусаров Ўзбекистон ва Саудия муносабатлари нафақат тарихий ва дини яқинликка, балки замонавий стратегик манфаатлар билан ҳам узвий боғлиқлигига ҳам урғу берди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0gQfA5ScMpE" title="O`zbekiston – Saudiya Arabistoni: tarixiy vamadaniy rishtalar mustahkamlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Фардона Яхшибоева, Искандар Исматов (видео муҳандис), ЎзА