Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Саудия Арабистони: стратегик шериклик янги босқичга чиқди
08:34 / 2025-10-28

Сенатда “Ўзбекистон - Саудия” ва “Саудия - Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг қўшма мажлиси онлайн шаклида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, IT, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қатъияти туфайли изчил ривожланиб бораётгани, олий даражадаги учрашувлар ва ташрифлар стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиққани таъкидланди.

Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш юзасидан парламент назоратини кучайтириш, ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ва парламентлараро ҳамкорликни мунтазам давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

                                            Н.Абдураимова, ЎзА